“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси“ акциядорлик жамияти шаклида тузилган бўлиб, Андижон вилоятидаги улгуржи ва аҳоли истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш асосий вазифаси хисобланади. Акциядорлик жамияти таркибига 39 та бўлим ва хизматлар, 22 та туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари киради.

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ электр энергиясини «Миллий электр тармоқлари” АЖдан сотиб олувчи, истеъмолчиларга тақсимловчи ва етказиб берувчи вилоятда ягона монопол корхонадир. Вилоят истеъмолчилари томонидан электр энергияга тобора ортиб бораётган эхтиёжни қондириш учун ҳар йили янги тармоқлар ва трансформатор пунктлари қуриб ишга туширилмокда. Вилоятда йилига ўртача 4,2 млрд кВт.соат электр энергияни истеъмолчиларга етказиб берилади.

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ электр тармоқларининг узунлиги 14 098.5 минг км.дан зиёд бўлиб, бу эса вилоятдаги истеъмолчиларни марказлаштирилган электр таъминоти ҳудудига қамраб олиш имкониятига эга. Вилоятимизда ҳозирга кунда 136 та юқори кучланишли подстанциялар, 18 минг км.дан зиёд электр узатувчи тармоқлар, 7 700 дан ортиқ трансформатор пунктлари мавжуд бўлиб улар ёрдамида 660 700 та истеъмолчилар, жумладан 18 313 та улгуржи истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланмоқда.ф

Жамиятнинг 22 та туман ва шахар электр таъминоти корхоналари ва бўлим ҳамда хизматларида 1983 нафар ишчи-ходим, муҳандис-техник ходимлар хизмат қилмоқда. Жамиятнинг ишчи-ходимлари иқтисодиёт тармоқларининг барча жабхаларини ва аҳолини электр энергияси билан бир маромда таъминлаш йўлида бор куч ғайратларини сарфламоқдалар.

Электр энергияси аҳоли учун ҳам, иқтисодиёт учун ҳам энг керакли манбалардан биридир. Унинг барқарор таъминоти учун эса аниқ ҳисоб-китоблар, замонавий технологиялар зарур.

КАЙТА АЛОҚА

ЮБОРИШ

МАНЗИЛ