Эълонлар ва янгиликлар

14.01.15

2014 йил 27 июн куни соат 10.00 да “Ўзбекэнерго” ДАК Кенгашининг 2013 йил якунлари бўйича мажлис ўтказилишини маълум қилади

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ўзбекэнерго” ДАК йиллик ҳисоботини тасдиқлаш:

1.1. Компаниянинг 2013 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича “Ўзбекэнерго” ДАК Бошқаруви Раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

1.2. Компаниянинг 2013 йил бухгалтерлик баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

2. “Ўзбекэнерго” ДАКнинг 2014 йил якуни бўйича аудитор ташкилоти ва унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдори чегарасини тасдиқлаш.

3. “Ўзбекэнерго” ДАКнинг 2013 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимотини тасдиқлаш.

4. “Ўзбекэнерго” ДАК Кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш ва ваколат муддатини 2014 йилга узайтириш.

5. “Ўзбекэнерго” ДАК бошқаруви аъзолари ваколат муддатини 2014 йилга узайтириш.

6. “Ўзбекэнерго” ДАК тафтиш комиссияси таркибини сайлаш.

7. “Ўзбекэнерго” ДАКнинг 2014 йилдаги ривожланиш бизнес режасини тасдиқлаш.

8. “Ўзбекэнерго” ДАК ижро аппарати ва “Энергосотиш” филиалининг 2013 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Компания ички аудити ҳисоботини эшитиш.

Компания Кенгаши мажлиси қуйидаги манзилда ўтказилади: Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 6 уй.

Маълумот учун телефонлар: 236-65-23, 236-65-03.