Эълонлар ва янгиликлар

18.06.16

"Андижон худудий электр тармоклари корхонаси" АЖ акциядорлари диккатига!

 

      "Андижон худудий электр тармоклари корхонаси" АЖ Кузатув кенгашининг 2016 йил 7 июндаги йигилиш карорига асосан жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йигилиши 2016 йил 28 июнь куни соат 10-00 да Андижон шахар А.Хайдаров кучаси 53-уй жамият биносида булиб утади.

Кун тартибида куйидаги масалалар курилади:

  1. Жамият кузатув кенгаши раисининг 2015 йил якунлари хамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги  ҳисоботи.
  2. 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари, бизнес режа  параметрларини бажарилиши хамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги жамият  бош директорининг хисоботини  тасдиклаш.
  3.  Жамият иш фаолиятининг 2015 йил якунлари бўйича аудиторлик       ташкилотининг хулосасини тасдиклаш.
  4. Жамият тафтиш комиссиясининг 2015 йил якунлари бўйича хисоботини тасдиклаш.
  5. Жамиятнинг 2015 йил якунлари буйича бухгалтерия баланси ва молиявий  натижаларини (фойда ва зарар) тасдиклаш.
  6. 2015 йил молиявий хужалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани таксимоти ва дивиденд тулаш тартибларини тасдиклаш.
  7. Кузатув кенгаши аъзолигига курсатилган номзодларни тасдиклаш.
  8. Тафтиш комиссияси аъзолигига курсатилган номзодларни тасдиклаш.
  9. Кузатув Кенгаши  йигилиши томонидан акциядорлар умумий йигилишига тавсия килинган номзодлар ичидан танлов асосида жамият бош директорини сайлаш.
  10.  2016 йил якуни буйича тузилган жамиятнинг молиявий хисоботларини миллий стандартларга асосан хамда 2015 ва 2016 йиллар учун тузилган молиявий хисоботларни халкаро аудит стандартларига асосан аудиторлик текширувидан утказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хак микдори чегарасини тасдиклаш.
  11. Корпоратив бошкарув Кодекси тавсияларига риоя килиш ва хабар бериш шаклини тасдиклаш. Кодексга асосланган холда «Ахборот сиёсати тугрисида»ги Низом, «Ички назорат тўгрисида»ги Низом, «Дивиденд сиёсати тугрисида»ги Низом, «Манфаатлар карама-каршилиги вактида харакат килиш тўгрисида»ги янги Низомларни, шунингдек, «Ички аудит хизмати тугрисида»ги Низом, «Ижроия органи тўгрисида»ги Низом, «Кузатув кенгаши тўгрисида»ги Низом, «Акциядорлар умумий йигилиши тўгрисида»ги Низомларни киритилган ўзгартиришларни кўшимчалари   билан тасдиклаш.
  12. Жамиятнинг ташкилий тузилмаси (структураси)ни киритилган ўзгартириш ва кўшимчалари  билан тасдиклаш.
  13. Жамият уставини киритилган ўзгартириш ва кўшимчалари  билан тасдиклаш.

 

                           Йигилиш катнашчиларини руйхатга олиш соат 9-00да бошланади.