Эълонлар ва янгиликлар

18.06.16

«УЗБЕКЭНЕРГО» АЖ
«Андижон худудий электр тармоклари корхонаси»  акциядорлик жамияти

Жамият  молия - иктисод ва энергосотиш масалалари буйича директор лавозимига ТАНЛОВ эълон килади.
Узбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Конуни, Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида»ги Фармони ва «Андижон ХЭТК» АЖ Уставига асосан «Андижон худудий электр тармоклари корхонаси» акциядорлик жамияти Жамият  молия - иктисод ва энергосотиш масалалари буйича директорлавозимига танлов эълон килади. Танловга Узбекистон Республикасининг фукаролари ва танловда  иштирок этиш хохиши булган чет эл фукаролари таклиф этилади.
НОМЗОДЛАР  УЧУН ТАЛАБЛАР:
 - Узбекистон Республикасида олий техник ёки олий мухандислик иктисодиёт институтлари маълумоти ёки Узбекистон Республикаси конунчилигига асосан эквивалент  тарикасида  олий деб тан олинувчи чет  эл  укув юртларини тугатганлик тугрисидаги  гувохномага эга булган шахс;
- энергетика  тизими, энергетика тизимининг молия иктисод сохасидаги рахбарлик лавозимларидаги иш тажрибаси камида   3  йил;
- ёши  30  ёшдан кам  50  ёшдан куп булмаган;
-Узбекистон Республикасининг конунчилик хужжатлари, Узбекистон Республикасининг энергетика сохаси буйича амалдаги конун хужжатлари   хамда корпоратив бошкарув тизими   тугрисида  маълумотга эга булиш;
- уз ишига содиклилик, яратувчанлик,  фикрлилик, ташаббускорлик;
-узбек ва рус тилларини мукаммал билиши;
- компьютер билан ишлашни билиши;
                      Лавозимда иш тартиби:
Иш тартиби:   6/1, доимий
Соат 9-00 дан   17-00 гача. Иш жойи асосий. Хужжатларни расмийлаштириш Узбекистон Республикаси мехнат Кодексига мувофик.  Ойлик маош, штат жадвалига асосан.
                  Такдим килиниши керак булган хужжатлар.

  1. Танловда катнашиш учун жамият бош директори номига ариза;
  2. Маълумоти тугрисидаги диплом асли, малака аттестатлари, гувохномалари, бошка хужжатлар ва ушбу  хужжатлар  нусхалари(нотариал тасдикланган);
  3. Фукаролик паспортидан нусха;
  4. Охирги иш жойидан тавсифнома;
  5. Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кискача иш режаси;
  6. Иштирокчининг шахсий варакаси.

Манзил:
Хужжатлар танлов комиссиясига такдим этиш учун куйидаги манзилда кабул килинади: 170 100  Андижон шахри, А.Хайдаров кучаси 53 уй «Андижон ХЭТК» АЖ 
Жамият  ходимларни  бошкариш булими.
Хужжатлар  2016 йил  24 июнь соат 15-00 гача кабул килинади.
Маълумот учун телефонлар:   223 49 07, 223 49 08.
Электрон почта:   andijonabt@inbox.uz

Веб-сайти:   andijon ХЭТК.uz