Эълонлар ва янгиликлар

24.05.17

 КУН ТАРТИБИ

  1.  Жамият бош директорининг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари хамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича йиллик бизнес режасининг асосий параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги  хисоботини кўриб чикиш.
  2.   2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари буйича жамият ички аудит хизматининг  хисоботини  кўриб чиқиш.
  3.    Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича  ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини куриб чикиш.
  4.     Жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг 2016 йил якунлари буйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижа(фойда ва зарар)ларини кўриб чикиш.
  5.   2016 йил якуни буйича жамиятнинг тақсимланмаган фойда хисобидаги манфий қолдиқ суммани Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги  Қонуннинг 32-моддасига биноан захира фонди хисобидан қоплаш масаласини кўриб чиқиш.
  6.    “Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қумитаси” хузуридаги давлат активларини бошқариш марказининг жамият Кузатув кенгаши аъзолигига курсатган номзодларини кўриб чикиш.
  7.    “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан жамият Кузатув кенгаши аъзолигига курсатилаётган номзодларни кўриб чикиш.
  8.    Тафтиш комиссияси аъзолигига курсатилаётган номзодларни кўриб чикиш.
  9.    Жамият бош директори билан тузилган мехнат шартномасини 2018 йил навбатдаги  акциядорлар умумий йиғилишига кадар узайтириш масаласини кўриб чиқиш.
  10.    2017 йил якуни буйича тузилган жамият молиявий хисоботларини миллий хамда халкаро аудит стандартларига асосан текширувидан утказиш, жамият самарадорлигининг мухим кўрчаткичлари ва самарадорликнинг йигинди кўрсаткичлари,  уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган хак микдори чегарасини кўриб чиқиш.
  11.    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 27 июлдаги «Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошка хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини бахолаш мезонларини жорий этиш тўгрисида»ги 207-сонли карори талабларини бажариш юзасидан жамиятнинг самарадорликни мухим кўрчаткичлари ва самарадорликнинг йигинди кўрсаткичларини тасдиклаш.
  12.    Жамиятнинг ташкилий тузилмаси(структураси)га тавсия қилинаётган ўзгартириш  ва кўшимчаларни куриб чикиш.
  13.   “Андижон ХЭТК” АЖ аффилланган шахслари рўйхатини кўриб чиқиш ва 2017-2018 йиллар давомида аффилланган шахслар билан тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш масаласини кўриб чиқиш.
  14.    Кузатув кенгаши қошида ишчи гурухлар(қумиталар) ташкил қилиш масаласини кўриб чиқиш.(Йиғилиш масалаларини тайёрлаш Қумитаси, Ички назорат ва манфаатлар карама каршилигини тартибга солиш Қумитаси, Ахборот сиёсатини назоратга олиш Қумитаси, Акциядорлар билан ишлаш Қумитаси.......). 
  15.    Жамиятнинг «Махфий ахборотлар, улар муҳофазасини ташкил этиш тўгрисида»ги Низом, «Миноритар акциядорлар кумитасининг фаолият курсатиши тартиби тугрисида»ги Низом, “Корпоратив маслахатчи тўгрисида»ги Низомларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.  «Ижро органига номзодларни танлаш тартиб қоидаси тўгрисида»ги Низом, «Кузатув Кенгаши, Тафтиш комиссияси ва Ижро органини рагбатлантириш тўгрисида»ги Низом, «Саноқ комиссияси тўгрисида»ги Низомларни кўриб чиқиш ва умумий йигилишга тавсия этиш.
  16.    “Андижон худудий электр тармоклари корхонаси" акциядорлик жамиятининг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йигилишини чакириш ва унинг муддати, кун тартибини белгилаш тўгрисидаги масалани кўриб чиқиш.

Рўйхатга олиш  соат 14-00 дан 14-50 гача.             Кузатув кенгаши.