Эълонлар ва янгиликлар

14.06.17

 

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН.
“Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти  акциядорлари диққатига!!!
“Андижон ХЭТК” акциядорлик жамияти  акциядорларининг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича навбатдаги умумий йигилиши 2017 йил 29 июнь куни соат 10-00 да Андижон шахри, А.Хайдаров кучаси  53-уйда бўлиб ўтади.
Акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси 2017 йил 08 июнь, йиллик умумий йиғилишга қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар реестини шакллантириш санаси 2017 йил 23 июнь.

  Кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилади.

  1. Жамият кузатув кенгаши раисининг 2016 йил якунлари хамда жамиятни  ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги  ҳисоботи.
  2.  Жамият бош директорининг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари хамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича йиллик бизнес режасининг асосий параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги  хисоботини тасдиқлаш.
  3.  Жамият тафтиш комиссиясининг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича хисоботини тасдиқлаш.
  4.   Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича  ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
  5.   Жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг 2016 йил якунлари буйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижа(фойда ва зарар)ларини тасдиқлаш.
  6.  2016 йил натижалари бўйича жамиятнинг имтиёзли акцияларига дивиденд тулаш тартибларини тасдиклаш.
  7.  Акциядорларнинг умумий йигилиши қарори билан ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун Ажратилган Маблаглар хисобидан қўшимча акциялар чиқариш йўли билан жамият устав фондини ошириш.
  8.   “Ўзбекистон республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси” хузуридаги давлат активларини бошқариш марказининг жамият кузатув кенгаши аъзолигига кўрсатган номзодини тасдиқлаш.
  9.   “Ўзбекэнерго” АЖнинг жамият Кузатув кенгаши аъзолигига кўрсатган номзодларини  тасдиқлаш.
  10.   “Ўзбекэнерго” АЖнинг жамият тафтиш комиссияси аъзолигига курсатган номзодларини тасдиқлаш.
  11.   Жамият бош директори билан тузилган мехнат шартномасини 2018 йил навбатдаги  акциядорлар умумий йиғилишига кадар узайтириш.
  12.   2017 йил якуни буйича тузилган жамият молиявий хисоботларини миллий хамда халкаро аудит стандартларига асосан текширувидан утказиш, жамият самарадорлигининг мухим кўрчаткичлари ва самарадорликнинг йигинди кўрсаткичлари, уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хак микдори чегарасини тасдиклаш.
  13.   Жамиятнинг ташкилий тузилмаси(структураси)га тавсия қилинаётган ўзгартириш  ва кўшимчаларни  тасдиқлаш.
  14.   Жамиятнинг «Ижро органига номзодларни танлаш тартиб қоидаси тўгрисида»ги Низом, «Кузатув Кенгаши, Тафтиш комиссияси ва Ижро органини рагбатлантириш тўгрисида»ги Низом», «Саноқ комиссияси тўгрисида»ги Низомларини тасдиқлаш.