Эълонлар ва янгиликлар

06.09.17

«ЎЗБЕКЭНЕРГО» АЖ
«Андижон Худудий Электр Тармоклари Корхонаси» АЖ

Жамият Бош директори лавозимига ТАНЛОВ Эълон килади
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларларнинг хукукларини химоя килиш тўгрисида»ги Конун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўгрисида»ги Фармони ва “Андижон ХЭТК” АЖ Уставига асосан Бош директор лавозимига танлов Эълон килади. Танловга Ўзбекистон Республикаси ва танловга иштирок этиш хохиши бўлган чет эл фукаролари, мутахасссислар таклиф этилади.
НОМЗОДЛАР  УЧУН ТАЛАБЛАР:
- Ўзбекистон Республикасида олий техник ёки олий иктисодий мухандислик маълумотини олган ёки Ўзбекистон Республикаси конунчилигига асосан эквивалент  тарикасида  олий деб тан олинувчи чет  эл  ўкув юртларини тугатганлик тўгрисидаги  гувохнома эга бўлган шахслар;
- соха бўйича рахбарлик лавозимларида иш тажрибаси камида 5 йил;
- ёши 35 ёшдан кам 55 ёшдан кўп бўлмаган;
-Ўзбекистон Республикаси конунчилиги хамда корпоратив бошкарув тизими      тўгрисида тўлик маълумотга эга бўлиш;
- ўз ишига содиклилик, яратувчанлик,  фикрлилик, ташаббускорлик;
-ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши;
- компьютер билан ишлашни билиши;
                      Лавозимда иш тартиби:
Иш тартиби:   6/1, доимий
Соат 9-00 дан   17-00 гача. Иш доимий. Хужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси мехнат Кодексига мувофик.  Ойлик маош штат жадвалига кўра.
                  Такдим килиниши керак бўлган хужжатлар.

  1. Танловда катнашиш учун Кузатув кенгаши номига ариза;
  2. Маълумот тўгрисидаги диплом ва хужжат нусхалари(нотариал тасдикланган);
  3. Фукаролик паспортидан нусха;
  4. Охирги иш жойидан тавсифнома;
  5. Иш режалари хакида кискача маълумот;
  6. Иштирокчининг шахсий варакаси.

Манзил:
Хужжатлар Кузатув кенгашига такдим этиш учун куйидаги манзилда кабул килинади: 170 100  Андижон шахри, А.Хайдаров кучаси 53 уй «Андижон ХЭТК» АЖ 
Жамият Корпоратив муносабатлар булими.
Хужжатлар  20 сентябрь 2017 йил соат 15-00 гача кабул килинади.
Маълумот учун телефонлар: (0374) 223-49-07, факс (0374) 223-48-44
Электрон почта: andijonabt@inbox.uz
Веб-сайти: andijon ХЭТК.uz