Эълонлар ва янгиликлар

12.01.15

“Ўзбекэнерго” ДАК ички аудит хизматига мутахассисларни танлаш бўйича танлов эълон қилади.

Танлов учун тақдим қилинадиган таклиф қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олиши керак:

- аудитор тўғрисида маълумот (резюме);

- паспорт ва диплом нусхаси;

- аудитор ва ички аудитор сертификати нусхалари;

- танлов ҳужжатларига мос қўшимча тақдим қилиниши зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.

Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:

Олий иқтисодий маълумот;

Бухгалтерия ҳисоби, аудиторлик, молия ёки солиқ назорати соҳаларида охирги ўн йилнинг 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси (стажи);

Энергетика тармоғи бўйича етарли билими;

Аудит бўйича махсус янгиликларни ишда қўллаш бўйича билими ва малакаси, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича билими.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2014 йилнинг 10 октябригача қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар почта орқали юборилиши ёки
“Ўзбекэнерго” ДАК девонхонасига қуйидаги манзил орқали тақдим этилиши мумкин:
100000, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 6 уй.

Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги телефонга мурожаат қилиш мумкин:
236-65-23.

Ruscha: Oбъявляет конкурс по отбору специалистов в службу внутреннего аудита