Эълонлар ва янгиликлар

09.06.18

 

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН.

“Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти  акциядорлари диққатига!!!

“Андижон ХЭТК” акциядорлик жамияти  акциядорларининг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича навбатдаги умумий йигилиши 2018 йил 28 июнь куни соат 11-00 да Андижон шахри, А.Хайдаров кучаси  53-уйда бўлиб ўтади.
Акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси 2018 йил 7 июнь, йиллик умумий йиғилишга қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар реестини шакллантириш санаси 2018 йил 22 июнь.

  Кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилади.

1. Жамият Кузатув кенгаши раисининг 2017 йил якунлари хамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи.
         2. Жамият Бош директорининг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари хамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича йиллик бизнес режасининг асосий параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги  хисоботини тасдиқлаш.
         3. Тафтиш комиссиясининг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича хисоботини  тасдиқлаш.
         4. Жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
         5. Жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолиятининг якунлари буйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижа(фойда ва зарар)лар хисоботларини тасдиқлаш.
         6.  2017 йил натижалари бўйича жамиятнинг имтиёзли акцияларига бўлган дивиденд тўлаш тартибларини тасдиклаш. 
         7. “Андижон худудий электр тармоклари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Корпоратив бошқарув тизимини мустақил бохоловчи томонидан бахолаш натижаларини тасдиқлаш.  
         8. “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан жамият Кузатув кенгаши аъзолигига кўрсатилаётган номзодларни тасдиқлаш.
         9. “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан жамият тафтиш комиссияси аъзолигига кўрсатилаётган номзодларни тасдиқлаш.
         10. Жамият Бош директори билан тузилган мехнат шартномасини 2019 йил йил навбатдаги  акциядорлар умумий йиғилишига қадар узайтириш.
         11. 2018 йил якуни буйича тузилган жамият молиявий хисоботларини миллий хамда халкаро аудит стандартларига асосан текширувидан ўтказиш, жамият самарадорлигининг мухим кўрсаткичлари ва самарадорликнинг йигинди кўрсаткичлари,  уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган хак микдори чегарасини тасдиклаш.   
         12.Акциядорлар умумий йигилиш қарори билан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ажратилган маблағлар хисобидан қўшимча акциялар чиқариш йўли билан Устав жамгармасини ошириш масаласи. 

Акциядорларни рўйхатга олиш  соат 10-00 дан 10-50 гача.