Эълонлар ва янгиликлар

14.06.18

Д И Қ Қ А Т  Э Ъ Л О Н
“Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти акциядорлари, ишчи ходимлари,  вилоят тадбиркорлари, ахоли ва чорва хайвонлар бўйича шуғулланувчи хамда қизиқувчи шахслар, корхона ва ташкилотлар диккатига!!!


“Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти жамиятни молиявий соғломлаштириш, йўл харитаси бўйича белгиланган режаларни амалга ошириш муносабати билан  фермер хўжалиги ихтиёридаги 31(ўттиз бир дона) қорамолларни сотилишини эълон қилади.
Қорамоллар холис бахоловчи  ташкилот томонидан белгилаб берилган нархларда жамиятда доимий фаолиятдаги хайъат томонидан сотилади.
Сотилиш тартиблари:
жамият акциядорлари, ишчи ходимлари имтиёзли тарзда навбатдан ташқари олиш хуқуқига эга бўлиб, акциядор томонидан олинмаган, талаб қилинмаган тақдирда хохловчилар ва олиш истагини билдирувчи юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида сотилади.

Қорамоллар тўгрисидаги тўлиқ маълумотни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин.

Мурожат учун: Андижон шаҳри, А. Ҳайдаров кўчаси, 53 уй. Телефонлар 223-49-08, факс 223-48-44,  +99893 910 01 47.
Жамиятнинг электрон почта манзили: andijonabt@inbox.uz

Жамият ижро органи.