Эълонлар ва янгиликлар

14.01.15 НСБУнинг 8-сонига мувофиқ 2013 йил учун тармоқ молиявий ҳисоботининг бирлаштирилган аудитини ўтказишга “Ўзбекэнерго” ДАК танлов конкурси эълон қилади. Бирлаштирилган молиявий ҳисоботлик назорат остида бўлган барча шўъба ва боғлиқ бўлган хўжалик жамиятларни, филиаллар ҳамда вакилликларни, шунингдек, қўшма корхоналарга киритилган инвестицияларни ўз ичига қамраб олди, аммо сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар сифатида ҳисобга олинадиган ва фаолияти тўхтатиладиганлар, бундан мустасно. “Ўзбекэнерго” ДАКнинг бирлаштирилган молиявий ҳисоботига барчаси бўлиб 85та корхона киритилган. Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги талабларга мувофиқ келишлари керак: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 й.04.04.даги ПҚ-615-сон билан тасдиқланган қарорининг “Аудиторлик ташкилотлар тўғрисидаги Низом”га; Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган, жорий йилда устав капиталида 50 фоиздан ортиқ давлат акциялари (улуши)нинг пакети билан корхоналарда ташқи аудит ўтказиш ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилотлар рўйхатида киритилган бўлишлари; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига ва фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси полиси (ҳужжати)га эга бўлишлари; Катта ташкилотлар ва корхоналар билан ишлаш (беш йилдан кам бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун зарурий ҳодимларга эга бўлишлари керак. Конкурсда қатнашиш учун даъвогарлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: Унинг фаолияти ва ўтказган амалиёт (операция)лари ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олган даъвогар тўғрисидаги лицензия ва маълумотлар нусҳасини; Аудиторлик фаолияти тажрибасини, малакаси ва бошқа маълумотларни таснифловчи раҳбарнинг ва аудиторларнинг амалдаги малакавий сертификатлари нусҳасини; Конкурсга қатнашишга аризалар почта орқали юборилган ёки “Ўзбекэнерго” ДАКнинг умумий бўлими (канцелярияси)га ушбу ахборот чоп этилгандан кейин 10 кундан кечиктирмай қуйидаги манзил бўйича тақдим этилган бўлиши шарт: 100000, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси, 6. Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефонлар бўйича мурожаат этилсин: 236-69-57 (Елубаева Ш.З.), 236-69-59 (Каримова А.).