Эълонлар ва янгиликлар

28.05.19

  «Андижон Худудий Электр Тармоклари Корхонаси» АЖ

Жамият Бош директори лавозимига ТАНЛОВ Эълон қилади
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларларнинг хукукларини химоя килиш тўгрисида»ги Конуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўгрисида»ги Фармони ва “Андижон ХЭТК” АЖ Устави ва “Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг «Ижро органига номзодларни танлаш тартиб қоидаси тўғрисида»ги низомига асосан Бош директор лавозимига танлов Эълон қилади. Танловга Ўзбекистон Республикаси ва танловга иштирок этиш хохиши бўлган юқори малакали чет эллик менежерлар, чет эл фукаролари, мутахасссислар таклиф этилади.

НОМЗОДЛАР  УЧУН ТАЛАБЛАР:
- Ўзбекистон Республикасида олий техник мухандислик ёки олий иқтисодий маълумотини олган ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан эквивалент  тариқасида  олий деб тан олинувчи чет  эл  ўкув юртларини тугатганлик тўгрисидаги  гувохнома эга бўлган шахслар;
-Ўзбекистон Республикасининг мамлакат энерготизимини тартибга солишга доир қонунчилик ҳужжатлари ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгиловчи бошқа меъёрий ҳужжатларни билиш;
- соха бўйича рахбарлик лавозимларида иш тажрибаси камида 5 йил;
- ёши 35 ёшдан кам 50 ёшдан кўп бўлмаган;
-Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги хамда корпоратив бошкарув тизими  тўгрисида тўлик маълумотга эга бўлиш(малака атестати ёки сертификат);
- ташкилотчилик қобилияти, ўз ишига содиклилик, яратувчанлик,  фикрлилик, ташаббускорлик;
-ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши;
- компьютер билан ишлашни билиши;

                      Лавозимда иш тартиби:
Иш тартиби:   6/1, доимий
Соат 9-00 дан   17-00 гача. Иш доимий. Хужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси мехнат Кодексига мувофик.  Ойлик маош штат жадвалига асосан.
Таклифлар Кузатув кенгашига тақдим қилиш учун Андижон шахри, А.Хайдаров кўчаси 53 уй, “Андижон ХЭТК” АЖ биносида қабул қилинади. Ходимларни бошқариш бўлими ёки корпоратив муносабатлар сектори.
                  Такдим килиниши керак бўлган хужжатлар.

  1. Танловда катнашиш учун Кузатув кенгаши номига ариза;
  2. Маълумот тўгрисидаги диплом ва хужжат нусхалари(нотариал тасдикланган), малака атестати ёки сертификат;
  3. Фукаролик паспортидан нусха;
  4. Охирги иш жойидан тавсифнома;
  5. Иш режалари хакида қискача маълумот;
  6. Иштирокчининг шахсий варақаси.

Манзил:
Хужжатлар Кузатув кенгашига такдим этиш учун куйидаги манзилда қабул қилинади: 170 100  Андижон шахри, А.Хайдаров кучаси 53 уй «Андижон ХЭТК» АЖ 
Жамият ходимлар бўлими ёки  Корпоратив муносабатлар сектори.
Хужжатлар  30 апрель 2019 йил соат 15-00 гача кабул килинади.
Маълумот учун телефонлар:  (74) 228-06-19,
Электрон почта: andijonabt@inbox.uz
Веб-сайти: andijon ХЭТК.uz