Эълонлар ва янгиликлар

01.06.21

2020 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БУЙИЧА АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ.

«Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти 2020 йил якунлари бўйича навбатдаги акциядорлар умумий йиғилишини ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорлар умумий йиғилиши 2021 йил 21 июнь куни соат 11-00 да, Андижон шахри, А.Хайдаров кўчаси 53-уй, «Андижон ХЭТК» акциядорлик жамияти биносида бўлиб ўтади.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 21 июнь куни соат 10-30 да бошланади.

Умумий йиғилишга қатнашиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 15 июнь холатига тузилади.