Эълонлар ва янгиликлар

18.09.15

Кун тартибида кўрилган масалалар бўйича билдирилган фикр ва мулоҳазалар ҳамда овоз бериш натижаларига кўра умумий йиғилиш

ҚАРОР ҚИЛАДИ

1.  «Андижон ХЭТК» Ажнинг 2014 йил якунлари бўйича соф фойда тақсимотини қайта кўриб чиқиш.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

1. 2014 йил молиявий – хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойда 565 054 000,0 сўм қуйидагича:

- 32 650 дона имтиёзли акцияларга (хар бирига 1 250,0 сўмдан) дивиденд хисоблаш учун 40 812 500 сўм;

- 1 644 408 дона оддий акцияларга (хар бирига 35,0 сўмдан) дивиденд хисоблаш учун 57 554 280,0 сўм, қуйидаги тартибда:

- “Ўзбекэнерго” АЖ улушига (855 763 дона оддий акциялар)га – 29 951 705,0 сўм, шундан, 26 956 534,50 сўми (90%) “2011-2015 йилларда кам қувватли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури”ни молиялаштириш учун “Ўзбекэнерго” АЖнинг махсус ҳисоб-рақамига йўналтирилсин, 2 995 170.50 сўми (10%) белгиланган тартибда тўлаш учун йўналтирилсин.
- Давлат улушига (788 645 дона оддий акциялар)га – 27 602 575,0 сўм, шундан, 24 842 317,50 сўми (90%) “2011-2015 йилларда кам қувватли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури”ни молиялаштириш учун “Ўзбекэнерго” АЖнинг махсус ҳисоб-рақамига йўналтирилсин, 2 760 257.50 сўми (10%) белгиланган тартибда тўлаш учун йўналтирилсин.
- Резерв фондига (5%) 28 252 700,0
- Келгусида устав жамғармасига капиталлаштириш шарти билан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 438 434 520,0 сўм ажратилсин.

2 . Хукумат қарорлари ижросини бажариш мақсадида жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

          Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди.

     2.1. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш  - иловага мувофиқ тасдиқлансин.