Корхона тўғрисида маълумот

«Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти

"Андижон худудий электр тармоклари корхонаси" акциядорлик жамияти шаклида тузилган булиб, Андижон вилояти халк хужалиги ва ахоли истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш асосий вазифаси хисобланади. Акциядорлик жамияти таркибига 26 та булим ва хизмат, 22 та туман ва шахар электр таъминоти корхоналари хамда 1 та маъсулияти чекланган жамият киради.
"Андижон худудий электр тармоклари корхонаси" АЖ электр энергиясини "Узбекэнерго" ДАК нинг "Энергосотиш" филиалидан сотиб олувчи, истеъмолчиларга таксимловчи ва етказиб берувчи вилоятда ягона монопол корхонадир. Вилоят истеъмолчилари томонидан электр энергияга тобора ортаётган эхтиёжни кондириш учун хар йили янги тармоклари ва трансформатор пунктлари курилмокда. Хар йили уртача 2,25 млрд кВт соат электр энергияни истеъмолчиларга етказиб беради.
"Андижон худудий электр тармоклари корхонаси" АЖ электр тармокларининг узунлиги 14098.455 минг км.дан зиёд булиб, бу эса вилоятдаги истеъмолчиларни марказлаштирилган электр таъминоти худудига камраб олиш имкониятига эга. Вилоятимизда хозирга кунда 115 та юкори кучланишли подстанциялар, 14 минг кмдан зиёд электр узатувчи тармоклар, 6000 дан ортикрок трансформатор пунктлари мавжуд булиб улар ёрдамида 540074 та истеъмолчилар, жумладан 14899 та юридик истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланмокда. Мавжуд электр хужалигида жамиятнинг 22 та туман ва шахар электр таъминоти корхоналари, бир катор булим хамда хизматлар булиб, уларда 2735 нафар ишчи, мухандис-техник ходимлар хизмат килмокда.
Жамиятимиз ишчи-ходимлари иктисодиёт тармокларини барча жабхаларни ва ахолини электр энергияси билан бир маромда таъминлаш йулида бор куч гайратларини сарфламокдалар. Истеъмолчиларга хизмат курсатиш маданиятини юкори даражага кутариш, мехнат унумдорлигини кескин ошириш ва энг асосийси фойдаланилган электр энергияси учун хисоб-китоб килиш механизмини тубдан узгартириш максадида 14899 та юридик, 525175 та маиший истеъмолчиларнинг хисоблагичлари мансублик чегарасига чикарилди. 1338 та куп каватли уйларга 36182 та замонавий электр хисоблагичлар билан жихозланган 1250 та махсус жавонлар урнатилди.
Жамият томонидан Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 5 июндаги № 150-сонли "Электр энергиясини хисобга олиш ва назорат килиш тизимини такомиллаштиришга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги карорининг ижросини таъминлаш буйича хам бир катор ишлар амалга оширилди. Хозирнинг узида АСКУЭ тизимига 26560 та маиший хамда юридик истеъмолчиларининг хисоблагичи уланиб, уларнинг электр энергияси истеъмолини масофадан туриб узлуксиз равишда назорат килиш имкониятига эга булинди. Андижон вилоятининг барча шахар ва туманлардаги маиший истеъмолчиларига жами булиб 43406 та олдиндан туловларни амалга оширадиган замонавий пластик картали хисоблагичлар урнатилди.

Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Андижон шаҳри, А. Ҳайдаров кўчаси, 53 уй.
Жамиятнинг электрон почта манзили: info@andijonhetk.uz
Жамиятнинг расмий веб-сайти: andijonXETK.uz