Оммавий тадбирлар

«Андижон худудий электр тармоклари корхонаси» акциядорлик жамияти катта залида 2015 йил 21 ноябрь куни Тинчлик ва барқарорликни асраш, диний экстремизм тахдидига қарши курашдаги долзарб вазифалар тўғрисида видео ролиқ жамият ишчи ходимларига намойиш этилди.

Йиғилишда жамиятимизнинг эксплуататция ва техник масалалар бўйича директор Б.Т.Обидов, Касаба уюшма кўмитаси раиси Ш.Ш.Ўринбоев, жамият хизмат ва бўлим ходимлари катнашди.

Йиғилишда сўз олган Андижон Давлат университетининг катта ўкитувчиси А.Турғунов Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик ва хавфсизликни кўз қорачиғидек асраш ва мустахкамлаш энг мухум, хал қилувчи вазифа сифатида белгилангани хусусида сўз юритди.Диний-сиёсий мафкуралар бугун пайдо бўлган эмас, балки азалдан мавжуддир. Улар диний ақидаларга таянадилар. Диний мафкуранинг бош мақсади диний-сёсий хокимятни ўрнатишдир. Буни Эрон, Покистон, Саудия Арабистони, Франция мисолида кўриш мумкин.

Шиддат билан ўзгариб бораётган замонда, жамиятимизда, керак бўлса, бутун дунёда рўй бераётган жараёнлардан огох бўлиб боришимиз кераклигини айтиб ўтди.

Йиғилишда жамиятимизнинг барча бўлимларидан 150 нафар ходим қатнашди.

"Андижон худудий электр тармоклари корхонаси" АЖ касаба уюшма кумитаси томонидан 2016 йил 27 апрел куни 28 апрел – "Бутунжахон мехнатни мухофаза килиш куни"га бағишланган "Иш жойида стрессни бартараф этиш – муносиб мехнат омилларидан бири" мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди. Унда Вилоят маънавият тарғибот маркази мутахассиси Таджибаев Зохиджон Хатамович, Корхонанинг "Мехнатни мухофаза килиш камиссия"си ММ ва ТХ бўлими етакчи мухандиси А.Долимов, КУК раиси Ш.Уринбоев ва барча бўлим рахбарлари хамда ишчи ходимларидан 120-нафари катнашдилар.

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” жамияти республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказди.

Унда жамиятнинг масъул мутасаддилари - эксплуатация ва техник масалалар бўйича директори Б.Обидов, молиявий масалалар бўйича директори М.Ходжиматов, умумий масалалар бўйича директор А.Эрқулов ва хизмат ходимлари томонидан энергетика тизими бўлаётган ўзгаришлар, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПҚ–4249–сон қарорини моҳияти ва талаблари, қарорга мувофиқ ташкил этилган акциядорлик жамиятларининг фаолияти ва вазифалари иштирокчиларга тушунтириб ўтилди.

Маълумки, ўзбек энергетика таркибида 3 та мустақил иш олиб борувчи субъектлардан иборат корхоналар ташкил этилди:

1. Иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқувчи электр марказларини бошқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг асосий вазифаси таркибидаги 10 та иссиқлик станциялари томонидан аҳоли ва саноат корхоналарига электр энергияси иссиқлик етказиб бериш билан шуғулланади;

2. “Ўзбекэнерго” АЖнинг тугатилаётган “Ўзэлектртармоқ” УК ва “Энергосотиш” филиали негизида қуйидагиларни амалга оширувчи “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг асосий вазифаси иссиқлик электр станциялари ва гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини тасарруфидаги 500-200 кВ кучланишли электр тармоқлари орқали “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли подстанцияларига етказиб беришдан иборат;

3. Электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга оширувчи “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Иссиқлик электро станциялар” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан етказиб берилган электр энергиясини тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари орқали аҳоли ва саноат корхоналарига етказиб бериш жамиятнинг асосий вазифасидир.

Анжуман иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Хусусан, журналистлар тадбир давомида онлайн тарзда ижтимоий тармоқлар орқали истеъмолчилардан саволлар олиб, мутасаддиларнинг фикрлари тинглашди.